музла
билан улашинг
1. Музга айланмоқ, муз ҳосил қилмоқ, муз қопламоқ.
-
Сув музлади. Ер музлади. Ариқ музлади.
-
Тўсатдан тоғдан совуқ шамол эсди. Билчираб ётган далада ёйилиб юрган қўй-қўзиларнинг туёқлари, жунларига ёпишган лой музлади. С. Анорбоев, Оқсой
-
етти разведкачи музлаган дарё устидан билдирмай ўтдилар. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
2. Қаттиқ совуқ таъсирида қотиб қолмоқ, тўнгмоқ; яхламоқ.
-
Қўлим музлаб қолди.
-
Опанг ўргилсин қўлингни бер! Вой, музлаб қолибсан-ку! А. Қаҳҳор, Хотинлар
-
Юраги сиқилган Анвар гоҳ ўтириб, гоҳ ёнбошлаб, совуқда музлаб кетган маҳсили оёғини турли вазиятга солиб кўрар эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
3. кўчма. Ҳис-сезгисиз ҳолга тушмоқ; қотиб қолмоқ.
-
Қўрққанимдан, бутун вужудим музлаб, тахта бўлиб қолдим. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
МУЗЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUZLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
музла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар