музокара
билан улашинг
1. Мажлисда муҳокамага қўйилган масала юзасидан уз фикрини баён қилиш, шу муносабат билан гапирилган нутқ, сўз.
-
Маъруза юзасидан музокара бошламоқ. Музокарага ўтмоқ.
-
Докладдан кейин қизғин музокара бошланиб кетди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Музокарага қатнашган ходимлар олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари ҳақида ўз мулоҳазаларини айтдилар. ЎТА
2. Шарт-шароит, томонларнинг талаблари ҳақида фикр алмашиш.
-
Сулҳ ҳақида музокара олиб бормоқ. Дипломатик музокаралар.
-
Қудалар ўртасида рўй берадиган англашилмовчиликлар, жанжаллар аксар вақт музокара ва муроса йўли билан ҳал қилинади. Ойбек, Танланган асарлар
МУЗОКАРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUZOKARA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
музокара сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар