музхона
билан улашинг
1. Ёзда роҳатижон тайёрлаш учун муз босиб қўйиладиган ертўла ёки чуқур.
-
Музхонага муз босмоқ.
2. Иссикда бузиладиган маҳсулотларни сақлаш учун ишлатиладиган, ҳавоси сунъий равишда совитиладиган асбоб ёки хона; холодилник.
-
Гўшт комбинатининг музхонаси. Гастроном музхонаси.
-
Бирлашма консерва ва вино заводлари ҳамда катта музхона қуриб битказди. Газетадан
3. Холодилникнинг музлатадиган (музлаткич) хонаси.
-
Гўштни холодилникнинг музхонасига қўйдим.
4. Кўчма Жуда совуқ (уй, жой ҳақида).
-
Уйингиз музхона экан.
-
Ҳатто, гавдасини қандай қилиб ўрашни билмай уринган Йўлчи жавоб берди: — Уй эмас, музхона бу. Ойбек, Танланган асарлар
МУЗХОНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUZXONA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
музхона сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар