ажрал
билан улашинг
1. Бириккан, ёпишган еридан кўчмоқ, узилмоқ.
-
Пўстлоғи танасидан ажралмоқ.
2. Бирлик, биргалик ҳолатидан чиқмоқ, алоҳида бўлмоқ.
-
..ота-онамнинг розиликлари билан улардан ажралиб, холамникида турдим. С. Айний, Қуллар
3. Бирлик ҳолатини йўқотмоқ, алоқани узмоқ (алоқаси узилмоқ).
-
Бугунги тараққиёт эса табиийликдан ажралиб қолмоқда. ТВ дастуридан
-
Элга қўшилсанг — эр бўласан, элдан ажралсанг — ер бўласан. Мақол
-
Бир минут ҳам ажралмайман элимдан.. Ҳ. Олимжон
4. Маҳрум бўлмоқ, жудо бўлмоқ; айрилмоқ.
-
Мансабдан ажралмоқ. ойликдан ажралмоқ. Ёридан ажралган етти йил йиғлар, элидан ажралган ўлгунча йиғлар. Мақол
-
Бечора Гулбаҳор, карвондан ажралган бўтадай бўзлайди, шўрлик. Ҳамза, Бой ила хизматчи
-
Кўнглингиз ошуфта бўлган нарсадан ажралиш — азоб. Газетадан
5. Никоҳдан чиқмоқ.
-
Мени тергайдиган бўлсанг, ЗАГСга бораман, ажраламан, дебди. П. Турсун, Ўқитувчи
6. Алоҳидалик касб этмоқ, фарққа эга бўлмоқ; фарқланмоқ.
-
Бу ерда ҳаммадан ажралиб турган шахс — самарқандлик Тўғонбек эди. Ойбек, Навоий
-
Йигит кўпгина фазилатлари билан тенгдошларидан ажралиб туради. Газетадан
7. Алоҳида таркиб ҳосил қилмоқ.
-
Иссиқлик энергиясининг ажралиши.
-
Етмаги ажралиб қолган нишолдадек.. Шукрулло
8. кам қўлланадиган, айнан Бўлинмоқ.
-
Одатда булоқлар ўзларининг қайси тоғ жинсларидан чиқишига қараб, бир неча турларга ажралади. Газетадан. (ж.к.билан)
9. Алоҳида-алоҳида бўлмоқ; бўлинмоқ.
-
Иккига ажралмоқ. Гуруҳларга ажралмоқ.
АЖРАЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
AJRAL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ажрал сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар