зор
билан улашинг
1. Ҳасратли йиғи, нола, афғон.
-
Чирқираб йиғлаётган ҳалиги боланинг зорига яна икки боланинг фарёди қўшилди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Кета бер, турмагин, саркарда, беклар, Қулоқ солинг мендай ночор зорига. Муродхон
2. Муҳтож, интизор.
-
Ким ҳаққа ташна-дир, ким меҳрга зор. Мен унга умримни этгумдир фидо. А. Орипов, Йиллар армони
-
— Мен сизнинг даллоллигингизга зор эмасман! — Чарос кескин бурилиб юриб кетди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
— Бир парча нонга зор эдик, — деди Абдурасул. П. Турсун, Ўқитувчи
зор сўзи қатнашган жумлалар:
Зор йиғламоқ
-
Зор йиғлаб, навосиз қолмагай дунё, Ўзи чора топмай, йиғлагай олам. А.
-
Киприклари қайрилма Қизлар қолди зор йиғлаб. Шарқ юлдузи
Зор қақшамоқ
-
— Жуда хунук иш бўлди-да. ]Қизнинг] Она-си зор қақшаб қидириб юргандир — деди Қўшоқ ота. С. Аҳмад, Чўл бургути
Зор қолгур
-
— Шу зор қолгур тўн туфайли бизнинг оилаларимизда қанча кўнгилсиз ҳодисалар бўлди, — дейди хотин-қизлардан Сайёра Шамсиева. Б. Халилов, Тоғора ташвиши
Зорим бор, зўрим йўқ
-
— Зорим бор, зўрим йўқ, — деди бобо арава ғилдирагига яқин чўнқайиб. Н. Сафаров, Оловли излар
Онайи зор
Худонинг зорини қилмоқ
-
Ота бечора: — Бу ниятингдан қайтгин, оппоқ қизим. Эринг қобил йигит. Мени отам десанг, асти хафа қилма уни. Қўшганинг била қўша қаригин! — деб худонинг зорини қилибди. Ҳ. Назир, Кўктерак шабадаси
ЗОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
зор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар