зориқ
билан улашинг
1. Зор бўлмоқ, бирор нарсага муҳтож бўлмоқ.
-
Пулга зориқмоқ.
-
Зориққанимиз йўқ, болам. Беш-ўн танга орттириб ҳам қўйдим. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Уларнинг интизор кўзлари фронт йўлида, қўллари меҳнатда, фронтни зориқтирмаслик, душманни тезроқ яксон қилиш учун тинимсиз ишлар эдилар. С. Аҳмад, Ойдин кечалар
2. Сабрсизлик билан кутмоқ, интизор бўлмоқ.
-
Ота-она фарзанди кўтариб келадиган нарсани эмас, ўзини кутади, соғ-саломат кўришга зориқиб, кўзлари кўчада бўлади. М. Исмоилий, Одамийлик қиссаси
-
Биров нон, биров олма, анор, биров писта, бодом тўла баркаш тутиб, қаҳрамон фарзандларини зориқиб кутади. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Отаси кун ботиб, қоронғи тушишини зориқиб кутди. Р. Раҳмонов, Чангалзордаги шарпа
ЗОРИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZORIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
зориқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар