ажрат
билан улашинг
1. Ажрамоқ феълининг орттирма нисбати.
-
Гўштни суякдан ажратмоқ. Иш жойини ажратмоқ. Гумон дўстни дўстдан ажратар. Мақол
-
— Сенинг муддаонг, — деди ҳожи, — марғилонлик келинни ўғлингдан ажратиб юбориш ва бу келининг билан қолдириш — шундоғми? А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Орага тушиб, икки ёққа айирмоқ (мас., ёқалашувчиларни).
-
Одамлар ажратмаганда, бу хотин мулла Норқўзини ғажиб ташлар эди. А. Қаҳҳор, Майиз емаган хотин
3. Айириб олмоқ, халос қилмоқ; қутқазмоқ.
-
..ўртага Бойсунқормирзо тушиб, ўғлини зўрға жаллод қўлидан ажратиб олган. Мирмуҳсин, Меъмор
4. Бирор мақсад учун атаб, белгилаб айирмоқ.
-
Маблағ ажратмоқ.
-
Бунга қанча ер ажратамиз? — Ўрмонжон унинг саволига жавоб бермади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
5. Навларига, турига, хилига қараб айирмоқ; хилламоқ.
-
Сарагини саракка, пучагини пучакка ажратмоқ.
-
Анвар ҳудайчи учун ажратган аризаларни қўлига олиб, ўрнидан турди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
6. Фарқига бормоқ, фарқламоқ.
-
Буларнинг қишлоқ болаларими ё шаҳар болаларими эканлигини ажратиб бўлмайди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Газетадан
7. Айирмачилик қилмоқ, бошқалардан алоҳида (ёмон) муносабатда бўлмоқ, ўгай кўз билан қарамоқ.
-
Нуқул менинг боламни ажратасиз. Сўзлашувдан
-
Йўқ, сен ўзбекларни ажратма. Ойбек, Қуёш қораймас
8. Алоҳида (таъсирсиз) ҳолатга олмоқ.
-
Агар хонадонингизда грипп билан хасталанган бемор бўлса, уни бошқа оила аъзоларидан ажратиш талаб этилади. Газетадан
АЖРАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
AJRAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан АЖРАТ сўзига берилган маънолар
ажрат сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
ажрат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing