наинки
билан улашинг
1. юклама Шубҳа, ажабланиш, ишонмаслик каби маъноларни ифодалайди; наҳотки.
-
Наинки фашист фақат душмангина бўлса, наинки унинг бутун қилиш-қилмишларини минг йиллардан бери одам боласига маълум бўлган душман калимаси ифода қила олса. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
2. Фақат саналган нарсаларгина эмас маъносида; бундан ташқари; нафақат.
-
Умиданинг ўзига ором олиш қачон насиб бўларкин? У ўша француздан ҳам аянчроқ ҳис қилади ўзини. Наинки вужуди, бутун ҳаёти, руҳи қийноқда. А. Мухтор, Чинор
-
Жим-житлик, кимсасизлик, ярим ўлик табиат наинки инсон, жониворлар юрагига ҳам ваҳима соларди. Мирмуҳсин, Меъмор
НАИНКИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NAINKI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
наинки сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар