наҳс
билан улашинг
1. Ғусл қилмаган, нопок.
2. сўк. Ифлос, нопок; разил, палид.
-
— Бўлиб қолдинг, наҳс! — дейди Мирвали банги, — етти отангнинг ўраси ҳам бунчалик буғдойни кўрмаган. А. Қодирий, Обид кетмон
-
Йўқ бўл, наҳслар, шумғиялар! Ҳамза
3. кўчма с. т. Иши олдинга босмаган, юришмаган.
-
[Мулладўст:] Бу дунё ҳамма ёғидан бизни сафар қочди қилган, ўшанинг учун эллик тўртга кирибманки, иқболим наҳс, фалокатдан сира ажралолмайди. Ҳамза, Майсаранинг иши
наҳс сўзи қатнашган жумлалар:
Наҳс босган ёки наҳсда қолган
-
— Менинг ҳолимга раҳм қилинг, хўжайин! — Сен наҳсда қолгансан. Сенга ёрдам қилишнинг фойдаси йўқ. С. Айний, Дохунда
-
Чолнинг ғазаби тутақди. Ўғлини шумқадам, наҳс босган, деб сўкди. Ойбек, О. в. шабадалар
НАҲС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NAHS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
наҳс сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар