пайқа
билан улашинг
1. Сезмоқ, ҳис қилмоқ, билмоқ.
-
Йигит ҳеч нима сезмади. Кўзларини очган вақтда, тупроққа кўмилиб ётганини пайқади. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Шўрхок сув билчиллаб ётган тўқай ичидан югуриб борарканман, чап оёғим ерга муздай тега-ётганини пайқадим. Ў. Ҳошимов, Икки эшик ораси
2. Маъносини англамоқ, уқмоқ, тушунмоқ; сезмоқ.
-
Мудир унинг ишга уринмай тик турганидан, нимадир демоқчи бўлаётганини пайқаб, секин сўради. Саодат
-
Умиднинг расмият учун гапирган гаплари унга ёқмади, унинг ўзгариб қолганини, юрагида қандайдир гумон-у шубҳалар борлигини пайқади. Мирмуҳсин, Умид
-
Темур Малик муншийнинг мақсадини-ю юрагидаги аламини пайқади. Мирмуҳсин, Темур Малик
ПАЙҚА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PAYQA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пайқа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар