ун
билан улашинг
1. Ривожланиб, бошланғич поя ва баргчалар ҳосил қилмоқ; ниш ҳолати юз бермоқ (экилган уруғ ҳақида).
-
Орадан кўп вақт ўтмади, янги нав уруғ униб чиқди. Н. Сафаров, Дон
2. Ўсиб чиқмоқ, ўсмоқ.
-
Яккам-дуккам унган маккажўхори ниҳоллари, парвариш нималигини билмай, қисилиб ётибди. Муштум
-
Саҳролар қўйнида чаманлар униб Уйғун
3. Юзага келмоқ, ҳосил бўлмоқ, етишмоқ.
-
Қунт билан ўрган ҳунар, Ҳунардан ризқинг унар. Мақол
-
Тер тўкиб меҳнат қилсанг, Ердан ҳатто зар унар. Мақол
-
Ер ўтдими, улар ҳам ҳозирдан бизга ўтади. Ҳаммаси ердан унган нарсалар Шарқ юлдузи
4. Жисмоний етук ҳолга келмоқ, улғаймоқ, етилмоқ.
-
Отни тойчалигида кўрган киши, у от бўлгач, кўрса танимаганидек, эшон ҳам ўн йил ичида ўсиб, униб, тамом бошқа қиёфага кирган йигитни таний олмади. П. Турсун, Ўқитувчи
5. Қисташ, талаб қилиш, таъсир кўрса-тиш натижасида қўлга кирмоқ (қарз, насия, зиёфат ва шу кабилар ҳақида).
-
Қарз унди.
-
Ҳаммасини ундирамиз. Қани, унмай кўрсин-чи! П. Турсун, Ўқитувчи
-
Мирослав ютқизган зиёфат унадиган бўлибди. Ҳ. Аҳмар, Ким ҳақ?
6. Яхши натижа бермоқ, унумли бўлмоқ.
-
Шошганнинг иши унмас. Мақол
-
Энди, хўжайин, иш унсин десангиз, ошни пешинга дамлатасиз. Т. Алимов, Жоним ҳиқилдоғимга келди
УН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
UN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ун сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар