пайраҳа
билан улашинг
1. Ёғоч-тахта чопилганда, рандаланганда ҳосил бўладиган чиқинди.
-
Уста Мақсуд [ўтинлар] сал оғирроқ келса, ўзининг ўроқ рандасида шир этиб йўниб олиб, чиққан пайраҳани сийлов қилиб беришга олиб қоларди. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
-
Назар ота пайраҳаларга кўмилиб, пойтеша чопаётган уста Шоқосим билан гаплашиб турган экан. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
2. Юпқа кесилган (нон, яхна гўшт, пишлоқ ва шу кабилар); япроқ.
-
Бир пайраҳа қази.
Лойгарчиликда, қорда одамлар юравериб ҳосил қилган йўл, сўқмоқ.
-
Шундай пайтларда МТС ҳовлиси ҳам қиш либосини кияр, устахона ёки цехдан бошқа бир жойга бормоқчи бўлсангиз, девор тагидан пайраҳа йўлкадан юришга тўғри келарди. С. Маҳкамов, Дала тонги
ПАЙРАҲА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PAYRAHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пайраҳа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар