пайт
билан улашинг
1. Бирор иш, воқеа-ҳодиса содир бўлган ёки бўладиган вақт, фурсат, он.
-
Туш пайти. Уқ отилган пайт.
-
Тонготар пайтида Азизхон Қўшариқ гузарига етиб келди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Чой пайтида Мақсуда онасига кўнглини бир оз очишга журъат қилди. С. Зуннунова, Олов
2. Муайян шароит билан боғлиқ бўлган давр, замон.
-
[Заргаров:] Жоним. Пайт нозик, хотин-қизлар масаласи чирсиллаб турибди — бекорга нобуд бўлиб кетаман. А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
-
Яна жазо отрядининг кўзига қон тўлиб, кимга тегишини билмай турган нозик пайтда бир кор-ҳол бўлмасин дейман. Тағин ўзингиз биласиз К. Яшин, Ҳамза
3. Бирор ишни амалга ошириш учун қулай вақт, фурсат, имконият.
-
Пайт топмоқ. Пайтни қўлдан бермоқ. Пайт келганда айтмоқ.
-
Мен пайт пойлаб қочишни мўлжаллаб борардим. Ҳ. Аҳмар, Ким ҳақ?
-
Ўзи ҳам, пайти келиб, мана шу қизлардай дугоналари билан яйраб-яшнаб, қийқириб ўйнай олармикан! Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
пайт сўзи қатнашган жумлалар:
Пайт равиши
Пайт эргаш гап
-
Бир куни кўчада кетаётсам, Умри бир бош узум кўтариб келяпти. А. Қаҳҳор, Асарлар
Пайт ҳоли
-
Ҳайдар ота бир куни Ултармага бориб, тегирмондан хабар олди. А. Қаҳҳор, Асрор бобо
ПАЙТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PAYT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пайт сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар