пайтава
билан улашинг
Қўнжли пойабзал кийилганда, оёққа ўраладиган мато.
-
Унинг бир пой ботинкаси титилиб кетган, ичидаги пайтаваси осилиб, юришга халақит берарди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Тўрақулнинг оёғи музлаб қолаётгандай эди. Нам пайтавадан ўтиб, совуқ игнадай санчиларди. А. Кўчимов, Ҳалқа
-
Санобархон оёғига пайтава ўраб, маҳсисини кийди. С. Зуннунова, Гулхан
пайтава сўзи қатнашган жумлалар:
Пайтавасига қурт тушди
-
Ғайратнинг йўқлиги эрталаб маълум бўлди. Ҳамма ташвишга тушди. Айниқса, ўқитувчиларнинг пайтавасига қурт тушди. М. Ҳазратқулов, Журъат
-
Ҳудайчи жўнагач, қўрғонбегининг пайтавасига қурт тушиб, типирчилаб қолди ва у ёқдан бу ёққа югура бошлади. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Патаки-пайтава
-
Йўқ ердаги дўстларинг бирдан остонангда пайдо бўлиб, сенга патаки-пайтава бўлишади. Н. Қобил, Унутилган соҳиллар
-
[Узунсойликлар] Мансабинг бўлса, сенга патаки-пайтава бўлади. Н. Қобил, Унутилган соҳиллар
ПАЙТАВА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PAYTAVA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пайтава сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар