пайров
билан улашинг
1. Кетма-кет келувчи, эргашувчи, издош.
-
Ёзга пайров куз эди, қишга ҳам баҳор. Уйғун
2. Сув оқими, йўналиши.
-
Қорабулоқ камбағаллари минг азоб-у уқубат билан тоғдан унгур қазиб чиқарган сув пайрови лапанглаб оқаётган анҳор бўйида машина корпусининг баланд қадди кўринди. М. Исмоилий, Фарғона т.о.
3. Аския учун танлаб олинган, аскиячилар бирин-кетин давом эттирадиган маълум мавзу; аскиянинг ижро услуби.
-
Ашула пайрови. Пайров қилмоқ. Пайровдан чиқмоқ.
-
Хум ичида кўпирган бўза, Тил қичитар аския, пайров! М. Али, Боқий дунё
-
Бошқа бир гал аскиялар устидан чиқиб, эски-янги пайровларда тарафлашамиз. А. Исроилов, Биз дунё одамлари
-
Шодон аскиялар, пайров ва тақлид — Даврани порлатар мисоли чироқ. А. Исроилов, Биз дунё одамлари
4. Гап ёки суҳбатдан келиб чиқадиган маъно; гапнинг мақсади; хулоса.
-
Гапнинг пайровини кутмоқ.
-
Бу [Алиқул] гапнинг пайровини келтириб, анча эшди. П. Турсун, Ўқитувчи
ПАЙРОВ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PAYROV сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пайров сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар