пайванд
билан улашинг
1. Бирор ўсимликнинг новда ёки куртагини бошқа ўсимлик танасига ўтқазиш, улаш усули ва шу усулда улаб ўстирилган ўсимлик.
-
Искана пайванд. Куртак пайванд. Қаламча пайванд.
-
Олимларимизнинг берган маълумотларига қараганда, лимонни экиб, қаламча пайванд ва пархиш қилиб кўпайтирилади. Газетадан
2. тех. Металл бўлакларини эритиб ёки парчинлаб, бир-бирига ёпиштириш, бирик-тириш ва шу усулда ҳосил қилинган чок.
-
Электр пайванд.
-
Насос станцияси корпусининг йўғон пўлат арматураларини пайванд қилиш бошланди. Ўзбекистон қўриқлари
3. махс. Уланган бўлак, улоқ.
-
Шогирд бола лаб-лунжини осилтириб энди пайванд тикишга бошлади. Ойбек, Танланган асарлар
4. сфт. кўчма Ўзаро боғланган, пайваста.
-
Куйга куйлар бўлармиди банд, Диллар дилга бўлмаса пайванд. Г. Жўраева, Менинг маржонларим
-
Кўнгил яйраб кетар, ором олар жон. Гуллар манзараси севинчга пайванд. Миртемир, Асарлар
-
Навоийнинг дили билан халқнинг дили ҳамиша пайванддир. Ойбек, Навоий
ПАЙВАНД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PAYVAND сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пайванд сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар