наҳор
билан улашинг
1. Кундуз, кундуз кун.
2. Тонг ёришган пайт; эрта тонг.
-
Колхоз хазиначисин қўли-қўлига тегмас, Танда каби уланур оқшомига наҳори. Ғ. Ғулом
-
Кўз тутади далада баҳор Кутмакдадир эл туриб наҳор. Ҳ. Олимжон
-
Бўри ўғлини наҳорда уйқудан уйғотиб, тухум ютқизди. Т. Мурод, Юлдузлар мангу ёнади
3. кўчма Эрта нонуштадан олдин, нонушта қилмай, оч қоринга.
-
Наҳор юрмоқ. Наҳорга дори ичмоқ.
наҳор сўзи қатнашган жумлалар:
Лайл-у наҳор
-
Сени соғинганда лайл-у наҳорлар, Остона тубида бўлдим интизор. Т. Тўла
НАҲОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NAHOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
наҳор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар