намуна
билан улашинг
1. Бир турдаги нарсаларнинг шу нарсалар ҳақида тасаввур бера оладиган бир нусхаси, бўлаги, донаси.
-
Газлама намунаси. Ғалла намуналари кўргазмаси.
2. Тимсол, мисол.
-
Қутбиддинлар икки кун давомида ложувард конини ўрганишди, ўн килограммча намуна олишди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Юсуфжон қизиқ Шакаржоновнинг ҳаётий ва ижодий йўли камтарлик, меҳнатсеварлик ва халққа сидқидилдан хизмат қилишнинг ёрқин намунасидир. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
3. Ўрнак бўла оладиган, ибрат олса, эргашса арзийдиган шахс ёки нарса; ибрат, ўрнак.
-
У меҳнатсеварликда ҳаммага намуна. Намуна кўрсатмоқ. Намуна олмоқ. Намуна мактаби.
-
— Биз мактабимиз билан фахрланамиз. Бу ерни битириб кетганлар бизга намуна ва ўрнак, — деди Аъзам Расулов. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
НАМУНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NAMUNA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
намуна сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар