нақ
билан улашинг
1. Айтилганнинг, кўзда тутилганнинг ўзгинаси; худди, айни.
-
— Отангизга раҳмат, Юсвали тоға! — деди бошини қимирлатиб Мели полвон. — Гапнинг нақ онасини айтдингиз-қўйдингиз! П. Турсун, Ўқитувчи
2. Қоқ, айни, худди.
-
Нақ ярим кечада. Нақ шу пайтда.
3. Оз бўлмаса; деярли.
-
Нақ йиқила ёздим.
4. Роса, обдан.
-
Баҳорда чунонам қўш тортдики, жонивор қорабайирни нақ терга тушириб юборди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
5. Бўлмаса, акс ҳолда.
-
[Самоварчи] Товушини баланд қўйиб, ўзича валдирар эди: — Ҳой, аравакаш бола, отингни торт, нақ тезагини дўппингга солиб бераман! Ойбек,Танланган асарлар
НАҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NAQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
нақ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар