нақш
билан улашинг
1. Ўйиб, тикиб, тўқиб ёки бўёқ билан ишланган гул, безак.
-
Нафис нақшлар билан безатилган бино.
-
Гавҳар ойна устига солинган катта бир ўйма нақш олдида Маҳкамни тўхтатди. П. Қодиров, Уч илдиз
2. кўчма Кўрк, зийнат.
-
Одам борки, одамларнинг нақшидир, Одам борки, ҳайвон ундан яхшидир. Мақол
-
Меҳнат бизда шараф, мардлик ишидир, Меҳнат фазилатдир, инсоннинг нақши. Э. Раҳим, Янги қадам
нақш сўзи қатнашган жумлалар:
Нақш олма
-
Адолат бутунлай ўзгариб кетганга ўхшайди, юзи ойдек тўлиб, нақш олмадек қизариб турибди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
НАҚШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NAQSH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
нақш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар