нон
билан улашинг
1. Хамирдан тайёрланиб, тандир, ўчоқ, това ва шу кабиларда пишириладиган егулик.
-
Буғдой нон. Зоғора нон. Ширмой нон. Бўлка нон.
-
[Кампир] Нон ясаб бўлгунча, тандир қизиди. Кейин бир чеккадан ёпдим. Ойбек, Танланган асарлар
2. Умуман, егулик-ичгулик, яшаш, тирикчилик учун зарур нарса.
-
— Матқовул ака, мен нон топармиканман, деб қорин ғамида мактаб очганим йўқ, — деди у [Ғуломжон] босиғи билан. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
нон сўзи қатнашган жумлалар:
Нон гадойи
-
У ё ўз-ўзини ўлдирарди, ё хизматкор йигит билан бир юртга қочиб, камбағалликда, нон гадойи бўлиб яшарди. Ойбек, Танланган асарлар
Нон емоқ
-
Доим ҳовли, ер жанжалидан нон еб юрадиган бир элликбоши, афандининг йўлини тўсиб, кўрган тушини айтиб берди. Латифалар
Нон синдириш (ёки ушатиш
Нони бутун
-
Сартарош у дунё, бу дунё хор бўлмайди. Ҳамма вақт нони бутун [деди кампир Шодига]. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
Нони яримта
-
Нима, Қобилов келиб, нонимиз яримта бўлиб қолдими, аксинча, қўлни-қўлга бериб ишласангиз, битта нонингиз иккита бўлади. С. Маҳкамов, Шогирд
Нонини туя қилмоқ
-
Бўшанглик қилсам, нонимни туя қилиб беришлари аниқ, — ўйлади Йўлчи. Ойбек, Танланган асарлар.
НОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
нон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар