ўлим
билан улашинг
1. биология Организм ҳаёт фаолиятининг бутунлай тўхташи, тугаши; ортга қайтмас жараён, ҳужайра ва тўқималарда физиологик жараёнлар тўхтаб, ортга қайтмас ҳолат содир бўлиши.
2. Инсон ёки ҳайвон ҳаётининг тўхташи; вафот, қазо.
-
Отнинг ўлими — итнинг байрами. Мақол
-
Гулнор ўлимининг учинчи куни Самарқанддан уларнинг бир қариндоши келган эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Бел-бок олиб келган одам ўлим олдидан марҳумнинг нималар дегани ва қайси самоварда учратгани, бировни кўп тилга олганини сўзлади. П. Турсун, Ўқитувчи
3. Жон таслим қилиш, жон бериш жараёни, вақти.
-
Майли, сиз учун ўлимга ҳам тайёрман. П. Қодиров, Қора кўзлар
-
Лекин, Гулнорнинг ўлими олдида айтган сўзларини Гулсумбиби ўз эрига уқтирган эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Хайрият, ўлим чекинди, икки ойдан сўнг бемор оёққа турди. Газетадан
4. сўзлашув тили Ўлим юз бериши ва у билан боғлиқ ҳолат, шароит, жараён.
-
Ўзингиз биласиз, бултур падар марҳум бўлган эдилар, бугун бошимизга яна ўлим тушадиган бўлиб қолди, тоғам Ҳомидни аллакимлар чавоқлаб кетибдилар! А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ўлим— тўй эмас, борнинг пулини сочади, йўқнинг сирини очади. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
ўлим сўзи қатнашган жумлалар:
Ўлим жазоси
-
Бу ярамаслар ўлим жазосига ҳукм этилди. Мирмуҳсин, Меъмор
Ўлим тўшагида ётибди
-
Ўлим тўшагида ётганида ҳам ҳазилини қўймаган эди. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
Ўлимдан хабарим бор, бу гапдан (ёки нарсадан) хабарим йўқ
-
Бекор гап! Ўлимдан хабарим бор, бу гапдан хабарим йўқ А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
ЎЛИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘LIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўлим сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар