Izoh.uz сайтида ўлик сўзининг изоҳи ва маънолари

ўлик

сф

1. Ҳаёти тугаган; ўлган, жонсиз; зид. тирик.

  1. Жой олди қучоғингдан Сонсиз ўлик тан. Ким не қилди кимларга, Билмайсан, недан? Ғайратий

2. от Жонсиз тана; жасад, мурда.

  1. Кейинги вақтларда жаноза ўқиб, ўлик кўмиш одаму ҳам барҳам еди. С. Айний, Қуллар

  2. Кўчалар тўла ўлик Куйиб бўлган бинолардан тутун бурқсайди. Шуҳрат, Шинелли йиллар

  3. Аваз ветврачни чақирган эди, қўйларнинг ўлигини кўриб: — Ёндириб, кўмиб ташланглар, — деди. П. Қодиров, Қора кўзлар

3. кўчма Ўз хусусиятини (сифатини) йўқотган, қотиб, яроқсиз ҳолга келган.

  1. Ўлик оҳак. Улик цемент. Ўлик чигит.

  2. Оҳак қиёми кетса, Қотиб бўлар ўлик ганж. Қ. Муҳаммадий.

4. кўчма Жон асари йўқ, мурданики сингари.

  1. Ўртада ўн тўртта минглик қоғоз уюмини кўргандагина, Қулмат қоранинг ўлик кўзларига пича жон кирди, ўрнидан қўзғалиб, чўкка тушиб ўтирди. А. Мухтор, Опа-сингиллар

  2. Мастуранинг юзидан ўлим пардаси кўтарилгандай, ҳаёт тўла кўзлари ўлик юзига жон киргизгандай бўлди. А. Қаҳҳор, Минг бир жон

5. кўчма Ҳаётдан нишона йўқ; кимсасиз, ҳаракатсиз.

  1. Ўшандай ўлик қишлоқда бойқушга ўхшаб кимдир истиқомат қилади. С. Анорбоев, Оқсой

  2. Кимсасиз, ўлик кўринган дашт одамлар билан жонланиб кетди. Мирмуҳсин, Меъмор

6. кўчма Таъсирсиз, ҳис-ҳаяжон уйғотмайдиган, зериктирадиган.

  1. Кундалик ҳаётимизда шунақа ўлик нутқларни озми эшитамиз/ А. Қаҳҳор, Қуюшқон

  2. Заруратсиз, ички дардсиз, эҳтироссиз ёзилган асар ўлик бўлади. Газетадан

7. Бисотда сақланадиган, ишлатилмайдиган мол ҳақида (маблағга нисбатан қўлланади).

  1. Ҳеч нарсани олдин олиб қўйиш керак эмас, чунки пул бекор банд бўлиб, ўлик ҳолда қолади. А. Қаҳҳор, Сароб

ўлик сўзи қатнашган жумлалар:

Ўлик табиат

Ҳайвонот ва ўсимлик оламига мансуб бўлмаган нарсалар; тирик организмлардан бошқа жисмлар мажмуи.

Ўлик тиллар

Ёзма манбалардан маълум бўлган, ҳозир кундалик ҳаётда қўлланмайдиган тиллар.

Ўлик уйқу

Ўлик эт

Тирик организмнинг касаллик ёки қариш туфайли ўсиш, ривожланишдан тўхтаган, кўпинча кўчиб, тушиб кетадиган қисми.

Яранинг ўлиги

Яра ичида қотиб қолган фасод.

Ўлса, ўлиги ортиқ

Бир неча марта яхши.
  1. ўзи кўчиб кирган уйнинг ҳам эски қўрғончасидан ўлса, ўлиги ортиқ бўлиб, бола-чақаси яйраб қолганини мақтай кетди. Ҳ. Назир, Сув гадоси — оқпадар


ЎЛИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

O‘LIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
5554
Сўзнинг тескари ёзилиши
килў
Ҳарфлар сони
4
Кўришлар сони
68

ўлик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing

Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар

ўлик сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, ўлик сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+