ўпқон
билан улашинг
1. Сувни тортиб кетадиган, ер остидаги кўринмас чуқурлик, ғовак, бўш жой.
-
Ариқнинг тагидан ўпқон чиққан экан, каттариб-каттариб, устидаги тупроқни ҳам қулатиб туширибди. П. Қодиров, Яхшилик
-
Харсанглар тагидан ўзига йўл топган сув бетида ўпқоннинг воронкага ўхшаш гирдоби айланар эди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
Оқсойнинг таги тубсиз, ўпқонлари бор. Уни тўхтатиб бўлмайди. С. Анорбоев, Оқсой
2. кўчма Гирдоб, исканжа; қамров, қуршов.
-
Хотинлар пайдо бўлиши билан қайта бошдан куч олган жанжал ўпқони уни тобора ўз заптига торта бошлади. Н. Норқобилов, Бекатдаги оқ уйча
ўпқон сўзи қатнашган жумлалар:
Нафси (ёки жиғилдони) ўпқон
-
Оғайнилар, айтган сўзим лоф эмас, Нафсим ўпқон, қоп эмас Муштум
-
Бу йил ўпқонга айланган жиғилдоннинг мўрисини келаси йил янада кенгайтириб, ғорга айлантирмоқчи. Муштум
ЎПҚОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘PQON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўпқон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар