ўқ
билан улашинг
1. Ёйга қўйиб отиладиган, учи найзасимон узун, ингичка таёқча; тир.
-
Садоқдаги ўқ.
-
У камонга чапдастлик билан ўқ ўрнатди ва чопиб бораётган от устида нишонга отди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. Милтиқ, тўппонча, пулемёт каби қуролларга жойлаб отиладиган кичкина снаряд; патрон.
-
Душман пулемёти бирдан жимиб қолди, ўқи тугаган пулемётчи эса қоча бошлади. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Ўқ овозига одам тўпланганда, мис кўза қорни пачақланиб, тупроққа ағнаб ётар эди. П. Қодиров, Қора кўзлар
3. Шундай снаряд, патроннинг отилган-да оғзидан чиқиб учадиган, мўлжалга йўналтириладиган қисми (қўрғошин, питра каби).
-
Оқилхонтўра Бўтабойни мўлжаллаб отган ўқ Тиллабувага теккан экан. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Ортиқ гилам тўшалган уйда, ойнаванд шкаф қаршисига айиқ терисини ёйиб, ўқ тешган жойларини кўздан кечираётган эди. П. Қодиров, Қора кўзлар
4. Миномёт, реактив артиллерия ва шу кабилар қуроллардан отиладиган ўқ-дори; снаряд.
-
Фронт орқасида ўра қазиб турганда, Мулла Обиддан ўттиз метрча нарига бир катта тўп ўқи тушиб, қаттиқ товуш чиқариб ёрилди. А. Қодирий, Обид кетмон
ўқ сўзи қатнашган жумлалар:
Ўққа тутмоқ
-
ҳар қалай, сен айтгандай, граната ташламабди-ю, самолётни ўққа тутибди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
душманнинг учта транспортёр йўлда дарахт кесаётган жангчиларни ўққа тутиб, қайтиб келди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
1. Икки учига ғилдирак ўрнатиладиган, ёғоч ёки металлдан ясалган ғўла.
-
Автомобилнинг ўқи. Трамвайнинг ўқи. Ўқ ясамоқ.
-
Бир нима десалар, мой сурма-санг, араванинг ўқи ҳам ғирчиллайди, деймиз. Муштум
2. Дастгоҳ, машина ва шу кабиларнинг айланиб турадиган ўқсимон узун қисми.
-
Зиёбек қандайдир бир ўланни хиргойи қилиб, кунжаранинг четини синдириб, ўқ тагига ташлайди. Н. Фозилов, Дийдор
-
Вишканинг тепасидаги пишангнинг ўқи сал қийшайиб қолган экан. П. Қодиров, Эрк
3. Бирор жисм ёки фазонинг марказидан ўтади, деб фараз қилинадиган тўғри чизиқ.
-
Айланиш ўқи. Симметрия ўқи. Ер ўз ўқи атрофида айланади.
-
планнинг бош ўқи шаҳарнинг шимолидан жанубига қараб адил ўтказилган. Т. Жўраев, Улуғ Хитойда
ЎҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘Q сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар