ўпка
билан улашинг
1. анат. Одам ва қуруқликда яшовчи умуртқали ҳайвонларнинг кўкрак қафаси ичига жойлашган бир жуфт, конус шаклидаги нафас олиш аъзоси.
-
Ўпка касаллиги, Ўпканинг яллиғланиши.
-
Ўпкасига ҳаво тўлди, кўзлари ҳам ёришиб кетди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Кузнинг ёқимсиз шамоли ўпкани қичитиб, йўтални қистатар А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. с. т. кўчма Ўзини босолмайдиган, ҳовлиқма шахсларга нисбатан, одатда, уларнинг исмига қўшиб (тиркаб) ишлатилади.
-
Жумабой ўпкадан ҳар балони кутса бўлади. Агар ўпкалиги қўзиб, камар билан Суярқулнинг миясига солиб қолса борми А. Кўчимов, Ҳалқа
3. Ҳайвонларнинг шу аъзоси (овқат сифатида).
-
Узоқдаги қуйруқдан яқиндаги (олдингдаги) ўпка яхши. Мақол
ўпка сўзи қатнашган жумлалар:
Ўпкаси йўқ
-
Ишқилиб, юртимиз иши мана бундай ўз қадрини билмаган, ўпкаси йўқ тойлоқчаларга қолмасин-да Мирмуҳсин, Супургига сажда
Ўпкаси кўринмоқ
-
Маликахон деса, ўпкангиз кўринадиган бўлибди-ю, сир бой бермаганингизга ўлайми?! Ф. Зоҳид, Ошиқ ва маъшуқ
-
Бир тирноқ кўрсам, деб оҳ урса, ўпкаси кўринади. К. Яшин, Ҳамза
Ўпкаси (оғзига) тиқилмоқ
-
Ҳовлиққанимдан ҳаллослаб, ўпкам тиқилиб қолган экан, бувим жон ҳолатда дивандан туриб кетди. Ҳ. Назир, Ёнар дарё
-
— Тинчлик эмас, — дедим ўпкам оғзимга тиқилиб. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
Ўпкаси тўлмоқ
-
Чолнинг товуши ўзгарди, ўпкаси тўлди шекилли, бирпас тек қолиб, кейин гапирди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари. [Тоҳир] Негадир ўпкаси тўлиб, кўзига ёш келди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
— Азизим Ҳаётим, нима бўлди? — деди Ғуломжон ўпкаси тўлиб. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Ўпкаси шишмоқ
-
Барчаси чарчади, ўпкаси шишди. Баҳром ва Гуландом
Ўпкасини босмоқ
-
У кули бир энлик сигаретини жаҳл билан чертиб ташлади-ю, ўпкасини босиброқ давом этди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Кўзингни шира босмасин, акаси, ўпкангни босиб олгин-у ақлингга ривож бер. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
-
Ҳў, сал ўпкангизни босиб олинг, тинчликми ўзи? Муштум
Ўпкасинитутолмаслик
-
Нормат ҳам ўпкасини тутолмади, аммо [она] бағридан чиқиб, сафга бориб қўшилди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
— Отангдан сўра, болам, — дея ўпкасини тутолмай йиғлаб юборди Жаҳон буви. К. Яшин, Ҳамза
Ўпкасини қўлтиқламоқ
-
Шу пайт куёв стол остидан эмаклаб ўтди-ю, ўпкасини қўлтиқлаганча қуён бўлди. Муштум
-
Исқирт бўлиб, лақиллаб юраманми, дедим-да, орқамдан ўпкасини қўлтиқлаб юрган Махзумовга турмушга чиқиб олдим. Ғайратий, Довдираш
ЎПКА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘PKA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўпка сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар