ўп
билан улашинг
1. Эркалаш ёки севги-муҳаббат ифодаси сифатида кимсанинг бирор ерига лабларини тегизмоқ, ўпич олмоқ.
-
Болани ўпмоқ. Пешонасидан ўпмоқ.
-
Аваз хотинини боладай қўлларига кўтариб олди-да, кўзларидан, қошларидан ўпди. П. Қодиров, Қора кўзлар
-
Нормат онасини қучоқлаб ўпди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. Ҳурмат, садоқат ёки эъзозлаш ифодаси сифатида муқаддас, азиз саналган нарсага лабларини тегизиб қўймоқ.
-
Она-Ватан тупроғини ўпмоқ. Байроқни ўпмоқ.
3. кўчма Бирор нарсага енгил-енгил тегмоқ, урилмоқ.
-
[Кумушнинг] Бу кунги совуққа қарши қилиб олган савсар пўстинининг ёқалиги кишининг ҳасадини орттириб, нафис бақбақаларини ўпиб ётар эдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ел қитиқлаб, ўпиб қочди Чечакларнинг япроғидан. Ғайратий
ўп сўзи қатнашган жумлалар:
Онаси ўпмаган
-
Пулинг бўлса онаси ўпмаган малика қизлар сенга қучоқ очади. Ойбек, Танланган асарлар
ЎП сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘P сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўп сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар