ўпир
билан улашинг
1. Ўйиб, бузиб юбормоқ; маълум қисмини учириб ёки оқизиб, юлиб кетмоқ; емирмоқ.
-
Сув тўғонни ўпириб юборди.
-
Дарё қайнар, тошар, кўпирар, Тўнка остин ялаб ўпирар. Муштум
-
Эргаш тўп снаряди ўпирган чуқурга тушиб ётди. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
-
Тўп ўқлари қаланинг пештоқларини ўпириб тушса ҳам, қала устига ўрмалаб чиқувчи азамат бўлмади. Ж. Шарипов, Хоразм
2. кўчма Кўп қисмини ёки бутунлай ўзини йўқ қилмоқ; ўмармоқ, ўзлаштирмоқ.
-
Хирмондаги буғдойни ўпириб юборишибди.
-
Бутун бошли қурилишнинг бир ёғини ўпириб олган Владимир Чекмаров, қараса бўлмайдиган, илиқ-иссиғида ўзини панага олмоқчи бўлди. Муштум
-
Дадахўжаев бир йилгина ишлаганда, колхознинг бутун мол-мулкини ўпириши турган гап эди. Газетадан
ЎПИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘PIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўпир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар