ўнқир-чўнқир
билан улашинг
Юзасини чуқурликлар ва дўнгликлар қоплаган; баланд-паст, нотекис, ўйдим-чуқур.
-
Фойтун Тозабоғ дарвозасига қараб яна тез-тез паст-баланд, ўнқир-чўнқир йўллардан ўтиб борарди. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Йўлнинг кўпи қир ва сойлик, ўнқир-чўнқир бўлгани учун, туялар чайқалиб-чайқалиб борар, бундан менинг бошим айланиб, кўнглим озар эди. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
-
Қоялар остида, тепалар тагида, ўнқир-чўнқирларда яшириниб қолган қор парчалари баҳор қуёшининг иссиқ нафаси билан қозонга тушган ёғдек эриб, кўз илғамас жилғаларни тўлдирган ҳолда, сой тубига равона бўларди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
ЎНҚИР-ЧЎНҚИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘NQIR-CHO‘NQIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўнқир-чўнқир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар