ўта
билан улашинг
Бегона ўтларни юлиб ташламоқ, ўтоқ қилмоқ.
-
[Бувим] Томорқада сабзи-пиёз ўтайди. П. Қодиров, Қора кўзлар
-
Чўлқуварлар ёз бўйи ғўзанинг ичидан чиқишмади, чопиқ қилишди, ўташди. Ўзбекистон қўриқлари
1. Адо этмоқ, бажармоқ.
-
Директорлик вазифасини ўтамоқ.
-
Ота билан акаси унинг бу истагини ҳам ўтамай қўйишмади. Муштум
-
Дўстликнинг негизи садоқат ва самимиятдир. Содиқ одам бурчини виждони билан ўтайди. М. Алавия, Болаларимнинг отаси
2. Бирор вазифа, жазо ва шу кабилар муддатини тугатмоқ.
-
Қамоқ муддатини ўтамоқ.
-
Саттор армия сафида хизмат муддатини ўтаб қайтди. Ўзбекистон қўриқлари
-
Алимжон шогирдлик муддатини ўтаганича йўқ. Газетадан
3. Бирор нарсага хос вазифани бажармоқ, шу вазифада қўлланмоқ, фойдаланилмоқ.
-
Чойхона ҳали бу ерга кўчмаган, бино ҳозирча клуб вазифасини ўтаб турарди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Султоновнинг икки капаси бор эди: биттасида тунашса, иккинчиси ошхона вазифасини ўтарди. Ўзбекистон қўриқлари
ЎТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘TA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўта сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар