обрў
билан улашинг
1. Кишининг тутган иши ва яхши хислатлари туфайли жамоатчилик қошида топган эътибори; ҳурмат, нуфуз.
-
Директоримизнинг обрўйи баланд.
2. Шундай ҳурмат соҳиби.
-
Унинг [меҳмоннинг] ёнида ётган катта бир қора муқовали дафтар бу киши шубҳасиз Қамишкапанинг обрўларидан эканига далолат бериб турарди. П. Турсун, Ўқитувчи
3. Шараф, ифтихор; фахр; шуҳрат, нуфуз.
-
Раис бўлар колхозчининг каттаси. Обрў бўлар ерга эккан пахтаси. Фозил шоир. Тошкент — ўзбекнинг санъати, товуши, Қувноқ музикаси, куйи, обрўйи. Ғ, Ғулом
обрў сўзи қатнашган жумлалар:
Обрўйини кўтармоқ (ёки оширмоқ)
-
[Ўзбек ойим:] Ахир, менинг ҳам ўзимга яраша обрўйим бор: Тошкентда кимсан — Юсуфбек ҳожининг кўчиман. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Обрў кўрмоқ
-
Шундай обрў кўрган бир киши келиб-келиб, наҳотки ўз қудасидан ва келинидан мунчалик обрўсизлик кўрса! А. Қодирий, Ўтган кунлар
Обрў олмоқ
Обрў орттирмоқ
Обрўйи бир (ёки уч) пул бўлди
Обрўйи кетди (ёки тушди, тўкилди)
-
Шавла кетса-кетсин, обрў кетмасин! Мақол
Обрўйини кетказмоқ (ёки тўкмоқ, туширмоқ)
-
Шоқосимнинг муштуми йўғон, урушқоқ, обрўси тўкилишидан қўрқмайдиган, безбетроқ йигит эканини ҳам биларди. Мирмуҳсин, Умид
ОБРЎ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OBRO‘ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
обрў сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар