обрўй
билан улашинг
1. Кишининг тутган иши ва яхши хислатлари туфайли жамоатчилик қошида топган эътибори; ҳур-мат, нуфуз.
-
Директоримизнинг обрўйи баланд. Обрўйини кўтармоқ (оширмоқ). Обрў(ни) сақламоқ.
-
[Ўзбек ойим:] Ахир, менинг ҳам ўзимга яраша обрўйим бор: Тошкентда ким-сан — Юсуфбек ҳожининг кўчиман. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Обрў олмоқ Ҳеч нарсаси йўқлигига қарамай, бор имкониятдан фойдаланмоқ, меҳмондўстликни жойига келтирмоқ (сир бой бермаслик учун).
3. Шундай ҳурмат соҳиби.
-
Унинг [меҳ-моннинг] ёнида ётган катта бир қора муқовали дафтар бу киши шубҳасиз Қамишкапанинг обрўларидан эканига далолат бериб турарди. П. Турсун, Ўқитувчи
4. Шараф, ифтихор; фахр; шуҳрат, нуфуз. Раис бўлар колхозчининг каттаси.
-
Обрў бўлар ерга эккан пахтаси. Фозил шоир. Тошкент — ўзбекнинг санъати, товуши, Қувноқ музикаси, куйи, обрўйи. Ғ. Ғулом
обрўй сўзи қатнашган жумлалар:
Обрў кўрмоқ
-
Шундай обрў кўрган бир киши келиб-келиб, наҳотки ўз қудасидан ва келинидан мунчалик обрўсизлик кўрса! А. Қодирий, Ўтган кунлар
Обрў орттирмоқ
Обрўйи бир (ёки уч) пул бўлди
Обрўйи кетди (ёки тушди, тўкилди)
-
Шавла кетса-кетсин, обрў кетмасин! Мақол
Обрўйини кетказмоқ (ёки тўкмоқ, туширмоқ)
-
Шоқосимнинг муштуми йўғон, урушқоқ, обрўси тўкилишидан қўрқмайдиган, безбетроқ йигит эканини ҳам биларди. Мирмуҳсин, Умид
ОБРЎЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OBRO‘Y сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
обрўй сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан ОБРЎЙ сўзига берилган маънолар
обрўй сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар