одат
билан улашинг
1. Ўрганиш бўлиб қолган ҳаракат, қилиқ.
-
Яхши одат. Ёмон одат. Сенинг одатинг менга маълум. Бу отнинг тишлайдиган одати бор. Одат қилмоқ.
-
Тарки одат — амри маҳол. Мақол
-
Ҳасаналининг ортиқча берилиб ўйлаган кезда соқолини қайириб тишлайдиган бир одати бўлиб, ҳозир ҳам соқолини ямлаш билан машғул эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ҳар қандай ерга сўрамай-нетмай кириб боравериш оқсоқолга одат эди. П. Турсун, Ўқитувчи
2. Ота-бободан қолиб келаётган ва кишиларга сингиб кетган ёки янгидан сингиб бораётган расм-русум, удум, тартиб.
-
Эски одат.
-
Йилни ўн икки ҳайвон номи билан аташ одати ва 12 йиллик давр билан вақт ҳисоблаш анъанасига Қадимги Хитойда асос солинган. Фан ва турмуш
-
Эрталаб, одат бўйича, Нури тўр рўмол ёпиниб, бешикдаги боладан то кексаларга қадар — ҳаммага салом қилар экан. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ҳатто шундай бир одат борки, кимдир вафот қилса, унинг тобутини кўтариш олдидан, албатта, кўпчилик ўртасида, марҳумнинг олган-бергани борми, деб сўралади. Шукрулло, Сайланма
одат сўзи қатнашган жумлалар:
Одатдан ташқари
-
Саман йўрға йўлга тушди, човига одатдан ташқари бир-икки қайта келиб тушган аччиқ қамчи зарбидан бир онда кўздан ғойиб бўлиб кетди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ОДАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ODAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
одат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар