оддий
билан улашинг
1. Одатдаги, ҳар вақт бўлиб, учраб турадиган, ўрганиш бўлиб қолган.
-
Оддий машғулот. Оддий ёз тонги.
-
Қуёш Калҳовуз суви бўйлаб ўсган қалин толларнинг учида ўйнайди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Юсуфбек ҳожи бекнинг уйланишини ҳам оддий гаплар қаторида эшитиб ўтказди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Англашилиши, ҳал этилиши осон, унча мураккаб бўлмаган; осон, жўн.
-
Оддий савол. Оддий масала.
-
Биз, катталар, кўпинча оддий ҳақиқатни унутамиз, ёшларга ишончсизлик билан муомала қиламиз. Газетадан
-
Найнов оддий нарсага ҳам ақли етмагани алам қилиб, яна сигаретага ёпишди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
3. Кўп қаторидаги, бошқалардан алоҳида ажралиб турмайдиган.
-
Бир вақт ўртага сочлари ўсган, ўзига ортиқча эътибор қилмай, оддийгина кийинган бир ёш шоир чиқиб, муҳаббат ҳақида шеър ўқий бошлади. Шукрулло, Сайланма
4. Сифат жиҳатидан айтарли яхши эмас; жўн; содда, ҳашамдор эмас.
-
Оддий чит.
-
Гулнор оддий қизил кўзли кумуш узукни чўнтагидан олиб, Унсинга берди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Салим аканинг тепаликдаги уйи оддий қишлоқ уйларидан бўлиб, ташқаридан тўғри уйга кириларди. Ёшлик
5. Камтар, камсуқум, одми.
-
Оддий одам.
6. Шунчаки, номига.
-
Бир ҳафтадан кейин қиз Жамолзоданинг устахонасига ташриф буюрди. У Кўккўл тонгини кўриб, оғзи очилиб қолди. Ўшанда кўргани ҳозирги полотнонинг олдида оддий эрмак эди. Ёшлик
оддий сўзи қатнашган жумлалар:
Оддий аскар
-
Оддий каср ( мат.
Оддий моддалар
ОДДИЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ODDIY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ОДДИЙ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ОДДИЙ сўзига берилган маънолар
оддий сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
оддий сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар