одим
билан улашинг
1. Олға ёки орқага, ўнг ёки сўлга оёқ ташлаб қилинган ҳаракат; қадам.
-
Кўчанинг бурилишида яна бир оз унинг [Отабекнинг] одимлари секинлашса ҳам, лекин олдинлашни қўймай бораверди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Бир қадам оралиғидаги масофа; шу масофага тенг ўлчов бирлиги.
-
Бир одим. Орамиз икки одимча келади.
-
Бойнинг дарвозасидан йигирма одим наридаги эски, кичкина эшик кишининг ғашини келтирувчи товуш чиқариб очилади. Ойбек, Танланган асарлар
3. кўчма Ўсиш, ривожланиш суръати.
-
Қайта қуришнинг одимлари тобора шиддаткор бўлиб боряпти. Газетадан
4. кўчма Ҳаракат, қадам олиш, юриш-туриш.
-
Унинг одими бежо!
одим сўзи қатнашган жумлалар:
Одим олмоқ
-
Бирга одим олдик чўққилар сари. Т. Тўла.
Одим отмоқ (ёки ташламоқ)
-
Барчиной лангарни маҳкам ушлаб, оҳиста одим отган куйи, тобора илгарилайверди. Одамлар унинг ҳар бир қадамини ҳадикли бир ҳайрат билан кузатишарди. Н. Қиличев, Чиғириқ
-
Истиқбол сари ишонч билан одим ташламоқ.
Одим қўймоқ
-
Бола одим қўйиб кетяпти;
-
Ю. Гагарин тарихда биринчи бўлиб космосга одим қўйди.
Одимини бўшаштирмоқ
-
Йўл бошловчи парвойи фалак, бархан ошиб, илгарилаб борарди. Худди жон керак бўлса, етиб олсин дегандай, одимини бўшаштирмайди. М. Мансуров, Ёмби
Одимини тезлатмоқ
Бир одим
-
Бошқалар учун узоқ, жуда узоқ туюлган район маркази унинг учун бир одим — на қиш изғиринини билади, на саратон жазирамасини. Н. Норқулов, Тўқнашув
Одимда, одим жойда (ёки сайин)
-
Одимда чойхона.
-
[Отабек ва Али] Одим сайин бир ўликка учрар эдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Одимни санаб босмоқ
-
[Отабек] Одимини санаб босиш, бир чўқиб саккиз ёққа қараш каби эҳтиётликларга ўрганиб қолган. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ОДИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ODIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ОДИМ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ОДИМ сўзига берилган маънолар
одим сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
одим сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар