олис
билан улашинг
1. Бирор ердан узоқда, йироқда бўлган.
-
Олис жой. Олис қишлоқ.
-
Ахир бундан ўн беш кун илгари Умид юк машинасида Мирзачўлдаги олис совхозга чиқиб келди. Мирмуҳсин, Умид
-
Ўспиринлар, олис манзилни кўзлаган сайёҳлардай, сафарга пухта ҳозирланган эдилар. Ёшлик
-
Олис бир қишлоқдан келиб, мураккаб санъат йўлини тутиб, уни пухта эгаллашнинг ўзи катта жасорат. Газетадан
2. Узоқ, давом этадиган; давомли, узоқ.
-
Олис йўл. Олис сафар.
-
Йўллар азоби энди унутилди, деганда яна олис сафарга жўнатиб юборишмоқчи. С. Аҳмад, Жимжитлик
3. Ўтмишдаги, қадимги.
-
Лекин танимизда кезар-ку, бешак, Олис боболарнинг минг йиллик қони. А. Орипов, Йиллар армони
олис сўзи қатнашган жумлалар:
Олисни кўзламоқ
-
[Зикриё қори:] Эшон олисни кўзлайди. Н. Сафаров, Шарқ тонги
ОЛИС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OLIS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
олис сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар