олий
билан улашинг
1. Мавқейи, мартабаси, раҳбарлик роли ва шу кабилар жиҳатидан энг юқори; бош.
-
Олий Мажлис. Олий суд. Олий бош қўмондон.
-
30 октябрь кўпи Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ХИ сессияси ўз ишини давом эттирди. Газетадан
2. Сифат жиҳатидан энг юқори, энг яхши.
-
Олий нав. Олий сифат.
-
Боғда ҳовуз бўйига шинам шийпонларга ёзилган дастур-хонлар ёзилганича, беш юлдузли олий нав коньяклар очилганича, сўйилган бўрдоқилар сўйилганича қолиб кетди. О. Ёқубов, Диёнат
3. Энг юқори даражали, энг юқори, юк-сак.
-
Олий мақсад.
-
Ўзбек адабиёти ҳақиқатан ҳар жиҳатдан баркамол, таҳсинга лойиқ, халқимизнинг олий мақсади учун курашда катта куч бўлиб қолди. К. Қаҳҳорова, Чорак аср ҳамнафас
4. Тараққиётнинг энг юқори даражасига эришган, баркамол.
-
Ташкилотнинг олий формаси.
5. Таълим тизимидаги юқори босқич.
-
Олий ўқув юрти.
-
Баъзан олий маълумотли кишилар ўз таржимайи ҳолларини бир вараққина ёзиб беришга оғринадилар. Шукрулло, Сайланма
6. Энг кучли, энг юқори.
-
Сирасини айтганда, мавсум бошидаёқ олий лигага берила-ётган қўш йўлланмадан бирини қўлга киритиш осон бўлмаслиги кўзга ташланмоқда. Газетадан
7. Юқори, мураккаб.
-
Олий математика.
8. Юқори, сўнгги.
-
Олий жазо.
олий сўзи қатнашган жумлалар:
Жаноби (ёки зоти) олийлари
-
— Эрта билан жаноби олийга ариза ва совринимизни тортиқ қилгандан кейин, агар рухсати олий бўлса, сўнгра савдога киришармиз, — деди карвонбоши. С. Айний, Қуллар
-
Зоти олийларига подшоҳ ҳазратларининг илтифотлари баланд эмиш. Ойбек, Навоий
-
Президент жаноби олийлари. Бош вазир жаноби олийлари.
Фармони (ёки амри) олий
-
[Салимбойвачча:] Хўш, айтинг-чи, подшонинг мардикор олишига нима дейсиз? Мана, фармони олий чиқди. Ойбек, Танланган асарлар
ОЛИЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OLIY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
олий сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар