олиш
билан улашинг
1. Олмоқ феълининг биргалик нисбати. Фикр олишмоқ.
-
Ошдан Емаган бўлсангиз, сиз ҳам олишинг, — деди бек. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Уришмоқ, курашмоқ, жанг қилмоқ; муштлашмоқ.
-
Қаҳҳор ва Озод олиша кетишди. Озод бир амаллаб унинг исканжасидан чиқаркан, қайта сўради: — Нима гап ўзи? Ёшлик
3. кўчма Бирон-бир тўсиқни енгиш, уни бартараф этиш мақсадида тинимсиз ҳаракат қилмоқ.
-
Каналга келмаганлар пахта билан олишиб ётишибди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Бутун халқ Конибодомдан Учқўрғонгача чўзилган қурилишда тиним билмай меҳнат қилар, ер билан, тошу шағаллар билан олишарди. С. Аҳмад, Уфқ
4. кўчма Баҳслашмоқ, ҳақ-ҳуқуқ талашмоқ, тортишмоқ; бир-бирини енгиш учун тиришмоқ.
-
Ҳакимбойваччанинг яқин дўстларидан бир киши Мирзакаримбойга орқаворотдан тип текизганини эшитиб, у билан узоқ замон олишган. Ойбек, Танланган асарлар
-
Қудрат камбағаллар тарафини олиб, қишлоқ балохўрлари билан олишмаган кунини билмайди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
олиш сўзи қатнашган жумлалар:
Бел олишмоқ
-
Мен кўп давраларда бел олишганман. С. Аҳмад, Уфқ
Ёқа олишмоқ
Дон олишмоқ
-
Хотини автобусда қайтаётиб, Эшқобил ферма сигир соғувчиси Ёрозгул билан дон олишиб юради, деган гапни эшитиб қолибди. Ёшлик
Қўл олишмоқ
-
Ҳар гал Мирвали Раҳимов билан учрашганда, қизиқчилик орасида, қўл олишганларини эслатиб қўярди. Раҳимов унга, сабр қилинг, деб қўярди. С. Аҳмад, Жимжитлик
ОЛИШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OLISH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
олиш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар