олийжаноб
билан улашинг
1. Юқори даражада одобли, хулқ-атвори, одамгарчилиги жуда баланд; улуғ, асл.
-
Умид, сен олийжаноб, оқила бир қизнинг муҳаббатини оёғости қилдинг, сен бу аламни ўлгунингча тортасан. Мирмуҳсин, Умид
-
Яхшиларга эргашган муродга етади. Деганларки, олийжаноб одамлар ҳар қачон йўлдошимиз бўлади. Газетадан
-
Ўз ҳамқишлоқларимиз, ҳамшаҳарларимизнинг нақадар ажойиб, одамохун, олийжаноб, дилкашлигини бошқа юрт халқлари билан мулоқотда бўлганингиздан кейин янада яхшироқ тушунаркансиз. Газетадан
2. Юқори даражада ҳимматли, олийҳиммат, ҳиммати баланд.
-
Раисимиз жуда олийжаноб одам, эшитгандирсиз, ёрдам бериб турадилар. Мирмуҳсин, Илдизлар ва япроқлар
3. Жуда яхши, мисли йўқ.
-
Олийжаноб уй.
4. Эзгу, юксак мақсадга эга.
-
Олийжаноб гап. Олийжаноб касб. Олийжаноб иш.
-
У одамликнинг энг олийжаноб, энг юксак, энг ширин ҳисларидан маҳрум бўлади. С. Зуннунова, Олов
-
Нодирнинг хаёлига олийжаноб бир фикр келди. Шарқ юлдузи
ОЛИЙЖАНОБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OLIYJANOB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ОЛИЙЖАНОБ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингОЛИЙЖАНОБ сўзининг антонимлари
Антонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ОЛИЙЖАНОБ сўзига берилган маънолар
олийжаноб сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
олийжаноб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар