она
билан улашинг
1. Фарзанди ёки фарзандлари бўлган хотин (ўз туғган фарзандларига нисбатан); болали хотин.
-
Кўп болали она.
-
Бола йиғламаса, она эмчак бермас. Мақол
-
Эрка тутса онаси, талтаяди боласи. Мақол
-
Қиз эрталаб туриб, дарров онасига разм солди. Ойбек, Танланган асарлар
2. Оила бошлиғи, тарбиячиси.
-
Булар учун алоҳида қозон осилармиди. Сиз ҳаммасининг онаси, у киши — ота. Уста болани жуда яхши кўрадилар. А. Қаҳҳор, Томошабоғ
3. Кекса аёлларга ҳурмат юзасидан уларнинг номига қўшилиб ишлатилади, масалан
-
Тожихон она, Норжон она.
4. Кекса аёлларга ҳурмат билан мурожаат этиш формаси.
5. Бола туғган жонивор.
-
Тойчоқнинг онаси. Она қўй. Яхши бузоқ икки онани эмар. Мақол
-
Она ари уруғлагандан кейин бир суткада 1500—2000 тагача тухум қўяди. Фан ва турмуш
6. кўчма Яратувчи, вужудга келтирувчи.
-
Ер — ҳаётнинг онаси.
она сўзи қатнашган жумлалар:
Она тили
Онайи зор, онаизор
-
Онайи зор эмасми, устунни ушлаганча боласининг товуши келаётган томонга термилиб қолди. Ойдин, Мардлик — мангулик
-
Тошкентдан келган хат онаизор юрагига ғулғула солди. Мирмуҳсин, Умид
-
— Болам, — деди-ю, онаизор яна оламга тинчлик тилайди: — Оналар ғам чекмасин, осмонимиз мусаффо бўлсин.
Онанг ўргилсин
Онаси
-
Ҳой, онаси, суюнчини чўз. Э. Раҳим, Янги қадам
Қайин она айн. қайнана
Қаҳрамон она
Гапнинг онаси
-
— Отангизга раҳмат, Юсвали тоға! — деди бошини қимирлатиб Мели полвон. — Гапнинг нақ онасини айтдингиз-қўйдингиз. П. Турсун, Ўқитувчи
Она Ватан (ёки юрт)
-
Яна кўнгли она юртини, баланд тоғлар, кўм-кўк яйловларни қўмсаб, бағрини зах ерга бериб ётиб олди. С. Анорбоев, Ҳамсуҳбатлар
Она сути оғзига келди
-
Вой-вой, Гулнора синглингни Азизбойникидан олиб чиққунимча нақ она сутим оғзимга келди. Н. Сафаров, Шарқ тонги
Она сутидай пок (ёки ҳалол)
-
Пулни олмадим, минг марта розиман, сизга она сутидай ҳалол бўлсин. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Она тупроқ
-
Кейин билсам, худди ўша бир қулоч ер менинг она тупроғим экан. А. Обиджон, Аканг қарағай Гулмат
Она халқ
-
Бечора эмас, йўқ, кўнгли сутдай пок, аммо кўп жабр-у жафо чеккан менинг она халқим бугун маънавий мададга жуда-жуда ташна. Газетадан
Она қизим
-
Шундай экан, мен сенга ёмонликни раво кўрмасман, она қизим. Т. Ашуров, Оқ от
Онадан туғма бўлиб
-
Бу ўзгаришдан кейин онадан туғма бўлиб, енгил тортди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Онаси ўпмаган қиз
-
Пулинг бўлса, онаси ўпмаган малика қизлар санга қучоқ очади. Ойбек, Танланган асарлар
Онасини кўрсатмоқ
-
Устозим иккимиз лабораторияга ўтиб олиб, шунақанги сеҳрли дорилар ясайликки, эй иблис, энди онангни учқўрғондан кўрасан. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
ОНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ONA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
она сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар