орган
билан улашинг
1. Одам, ҳайвон, ўсимлик ва умуман, жонли организмларнинг маълум бир вазифаларни бажарадиган қисми; аъзо.
-
Сезги органлари. Эшитиш органи.
2. Ҳаётнинг муайян бир соҳасида белгили вазифаларни бажарувчи муассаса, ташкилот.
-
Орган ходимларига Бегматовнинг яширинмай, очиқчасига бемалол юриши ёқмас эди. Ёшлик
-
Бу қарорга биноан, ОАК Олий ва ўрта таълим вазирлиги қарамоғидан олиниб, Вазирлар Маҳкамасининг органига айлантирилди. Фан ва турмуш
3. Бирор партия, ташкилот ёки муассаса томонидан нашр қилинадиган ва шу ташкилотнинг қарашларини акс эттирадиган вақтли матбуот.
-
Шарқ юлдузи журнали — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг органидир.
4. тех. Механизм ва машиналарнинг маълум вазифани бажарадиган мураккаб мустақил қисми.
-
Тракторнинг бошқариш органи.
-
Роботнинг ишчи органи — ҳаракат қилувчи ва юмуш бажарувчи механик қўли одамнинг қўлига ўхшайди. Фан ва турмуш
ОРГАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ORGAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
орган сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар