оз
билан улашинг
Эти қочиб, озғин тортмоқ; озғинланмоқ, ориқламоқ.
-
Бир терининг ичида қўй неча бор семириб, неча бор озар. Мақол
-
Озган от арғумоқ бўлмас. Мақол
-
Умиднинг ёқаси титилиб кетган ўша эски костюми-ю, шимининг таги йиртилиб, ямоқ тушганига, озиб, чаккалари туртиб чиққанига қараб, ҳайрон бўлган бўлса керак. Мирмуҳсин, Умид
-
Бу орада у озиб, шундоғам сўлғин юзлари баттар заъфарон бўлиб кетди. С. Аҳмад, Уфқ
Тўғри йўлдан тоймоқ, адашмоқ.
-
Кенгаш қилган эл озмас, кенг бичилган тўн тўзмас. Мақол
-
Эгри — озади, тўғри — ўзади. Мақол
-
Исловотхоналари тараққий топган мамлакатларда адашган қизлар, озган жувонлар кўпинча Фуод афанди тутган йўллар билан қўлга туширилар эди М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
оз сўзи қатнашган жумлалар:
Ақлдан (ёки эсдан) озмоқ
-
Ширмонхон қимир этмай ўтирар, унинг ифодасиз кўзларига қараб Маҳмуд, ақлдан озиб қолмадими, деб қўрқиб кетди. С. Зуннунова, Олов
-
Яна қайтиб олдинга ўгирилганимда, ёнимдаги аёлнинг йўқлигини кўриб, ақлдан озаёздим ва телбалардек гандираклаб, ҳовли юзида у ёқдан бу ёққа югурганча, уни излай бошладим. Ёшлик
Йўлдан озмоқ
-
Мен бола-чақали одам, янглишиб, йўлдан озиб, сизга уйланган эканман, никоҳимдан чиқдингиз, мени кутманг. Ойбек, Танланган асарлар
-
Жар чақирилиб, Худо йўлидан озган осий Авазга юз дарра буюрдилар. Аваз сураткашникидан жилмай, жон ҳовучлаб ётаверди. С. Сиёев, Аваз
Кўнгли (ёки юраги) озмоқ
-
Юрагим озиб кетди.
-
Отамурод ўзини қўлга олмоқчи, яна олға интилмоқчи бўларди, лекин борган сари кўнгли озиб, кўзи тиниб кетарди. М. Мансуров, Ёмби
ОЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
оз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар