озай
билан улашинг
1. Миқдор, ҳажм жиҳатидан камаймоқ, камиб қолмоқ.
-
Боғда мевалар озайган вақти. Ариқнинг суви озайди.
-
Суви озайиб қолган самоварнинг жиғиллаши, чой учун қайта дастурхон ёзаётган Рузвоннинг гилам устидаги шип-шип юришигина жимликни бузар эди. С. Зуннунова, Олов
-
Кетиб-кетиб озайиб қолган кишилар гуруллаб, ичкари киради. П. Қодиров, Уч илдиз
2. Кам учрайдиган бўлиб қолмоқ; камаймоқ.
-
Шундан бери фикри сал ўзгарди чоғи, гарчи аввалгидай девонайи Машраб дейишини қўймаса ҳам, камситишлари озайди. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
3. Пасаймоқ, тушмоқ.
-
Кечга яқин Гулнорнинг руҳи анча енгиллашди, иссиғи озайди. Ойбек, Танланган асарлар
ОЗАЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OZAY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
озай сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар