пана
билан улашинг
1. от Бошқаларнинг назаридан яширадиган ёки бирор нарса таъсиридан сақлайдиган, ҳимоя қиладиган жой, нарса, тўсиқ.
-
Ёмғирдан пана изламоқ. Панада турмоқ. Томнинг панасига яширинмоқ.
-
Лали шу зулмат қучоғига кирган-да, ўзини бир дарахт панасига олиб, орқасига қаради. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Ширин, симчироқ ёритиб турган остонадан ичкарига қадам қўйиши билан, мушукдай келадиган сариқ ит акиллаб, оёғига ёпишди. У қўрқиб, жирканиб, кампирнинг панасига ўтди. Ёшлик
2. сифатдош Бировнинг назари тушмайдиган ёки бирор нарса таъсиридан паналанган, ҳимоя қилинган, тўсилган.
-
Чироқ шишасини рўмолим билан пана қилиб, ҳовлига тушдим. Ёмғир ҳамон эзмаланиб ёғарди. Ў. Ҳошимов, Икки эшик ораси
-
Куёвликдан ёдгор бўлган беқасам чопони билан юзини қор
-
дан пана қилиб, йўлакка борди. Пастак эшикнинг ҳалқасидан ушлаб тортди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
пана сўзи қатнашган жумлалар:
Фақир (ёки ғариб) киши панада
-
Ақли бор одам фақир киши панада қабилида ўзини четга олиб, ишини ўхшатиб юраверади. В. Ғофуров, Вафодор
-
Ғариб киши панада, Пўстини сомонхонада. Халқ дурдоналари
ПАНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PANA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ПАНА сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ПАНА сўзига берилган маънолар
пана сўзига янги изоҳ қўшинг
Кейинги 10 та сўз
пана сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing