парқу
билан улашинг
1. сифатдош Оққушнинг пари билан тўлдирилган (ёстиқ, тўшак ҳақида).
-
Парқу ёстиқ.
-
Шакархон гўё кириб келаётгандек, парқу болишларга ёнбошлаганича тоқиларига солинган ўймакор гулларга разм ташлаётгандек Х. Тўхтабоев, Йиллар ва йўллар
2. от Пар солиб тикилган болиш ёки тўшак; пар ёстиқ.
-
Супабоп туркман гилам, кўрпа-тўшаклар қатма-қат, Ултириб сўзлашгани ёнбошда парқу ҳам шинам. С. Абдулла
-
Ўтирдилар бари, ёнбошда парқу: Бошин қўйса, кишини элитар уйқу. М. Алавия
-
Сарҳовузнинг тўрт ёғи шоҳсупа эди тўрт ёғига каравотлар қўйилган, парқу тўшалган, ёстиқ қўйилган, ётмоққа ажойиб салқин жой эди. Фольклор
3. кўчма Булутлар.
-
Ой сузар оромижон Парқуларни оралаб, Нурлар ўйнар беармон, Деворларни мўралаб. А. Суюн, Замин тақдири
ПАРҚУ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PARQU сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ПАРҚУ сўзига берилган маънолар
парқу сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
парқу сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing