паррак
билан улашинг
1. Сув ёки шамол кучи билан айланадиган куракли содда механизм.
-
Сув тегирмонининг парраги. Шамол тегирмонининг парраги. Тунука паррак.
-
Улар конга тескари ёқдаги катта харсанг тошлар панасида шамол тегирмони парраклари вазмин айланиб турган қишлоқ томонга туша бошладилар. Ҳ. Ғулом, Замин юлдузлари
2. сўзлашув тили Ҳар хил машиналарнинг шу шаклдаги қисми.
-
Вентилятор парраги. Самолёт парраги.
-
Даланинг у бошида парраги чарх уриб, комбайн ўрмаларди. С. Анорбоев, Оқсой
-
Бирпас ўтмай вертолётнинг қудратли мотори гуруллаб, устидаги катта парраклари айлана бошлади. Н. Фозилов, Дийдор
3. кўчма Юпқа қилиб тўғралган, кесилган, бўлакларга бўлинган бирор нарса.
-
Бир бўлак гўшт ўн парракка бўлинди.
-
Ота-мурод нима учундир дастлабки тўрт парракни жонлироқ-жонлироқ қилиб кесди. М. Мансуров, Ёмби
4. с.т. кўчма Телефоннинг рақамлар терилганда айланувчи чамбараги.
-
Қушларга қуриладиган ин шаклидаги ёғоч уйчани бир ўзи тўлдириб ўтирган биққи қоровул Аламазонни четроққа турғизиб қўйиб, телефон паррагини ғилдиратишга тушди. А. Обиджон, Аканг қарағай Гулмат.
паррак сўзи қатнашган жумлалар:
Бурун парраги
-
Нафас олишда қийналаётган бўлса керак, бурун парраклари учиб турарди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
ПАРРАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PARRAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
паррак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар