пиллапоя
билан улашинг
1. Зина ёки нарвоннинг ҳар бир поғонаси, босқичи; поғона.
-
Жўрабой уйқусизликдан мудраб, зинанинг икки-уч пиллапоясига баравар оёқ ташлаб юборган эди, қалқиб кетди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
Бир оёғини вагоннинг юқориги, бир оёғини пастки пиллапоясига қўйиб турган Саодатнинг кўзи онасида эди. Н. Сафаров, Саодатнинг қиссаси
-
Тезда орқасига қайтди-да, тепаликнинг нариги томонидаги махсус пиллапоядан пастга тушиб, боланинг олдига чопди. С. Зуннунова, Олов
2. кўчма Босқич, кўтарилиш босқичи.
-
Ҳақиқий илм фидойилари фаннинг машаққатли, аммо фахрли пиллапоялари сари илгарилаётиб, ўзларини очилмаган қўриқ сари бораётгандай ҳис этишади. Газетадан
-
Ҳаёт инсонни аста-секин вояга етказар, ўз пиллапояларидан бирин-кетин етаклаб чиқаверар экан. Ёшлик
ПИЛЛАПОЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PILLAPOYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ПИЛЛАПОЯ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ПИЛЛАПОЯ сўзига берилган маънолар
пиллапоя сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
пиллапоя сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing