пиёз
билан улашинг
1. Барглари найчасимон узун бўлиб ўсадиган, илдиз бўғзида юпқа қат-қат пўстлардан юмалоқ тугунак ҳосил қиладиган, тугунаги ва ёш барги овқатга ишлатиладиган икки йиллик ва кўп йиллик сабзавот ўсимлиги.
-
Оқ пиёз. Қизил пиёз. Барра пиёз. Кўк пиёз. Топган гул келтирар, топмаган — бир боғ пиёз. Мақол
-
Бутун оиласи бу ерга помидор, пиёз, редиска, карам ва ҳоказо резавор экиб, мумкин қадар элдан бурунроқ бозорга чиқариб, пул қилишга тиришар эди. Ойбек, Танланган асарлар
2. Баъзи ўсимликларнинг пиёзсимон илдизи, тугунаги.
-
Лола пиёзи.
пиёз сўзи қатнашган жумлалар:
Пиёзи ансурий
Саримсоқ пиёз
Пиёзнинг пўстидай
-
Пиёзнинг пўстидай парда.
-
Қорни пиёзнинг пўстидай бўлди Қорни жуда, ниҳоят очди
-
Аммо қасамёд қилиб айтамизки, қоринларимиз пиёзнинг пўстидай бўлиб кетди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
ПИЁЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PIYOZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пиёз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар