пиёда
билан улашинг
1. равиш Уловсиз, ўз оёғи билан; яёв.
-
Одамлар нимагадир трамвай-троллейбусга ўтирмай, тўда-тўда бўлиб, пиёда кетишяпти. Ў. Ҳошимов, Қалбинга қулоқ сол
-
Ҳожи ота карвонбоши билан кўришиб, Рўзиохунбой боғининг ниҳоясигача отнинг чилвиридан ушлаб, пиёда юрди. Ёшлик
2. сифатдош От-уловга эга бўлмаган, яёв юрадиган.
-
Самолётлардан сўнг танклар ҳужумга кирди. Унинг орқасидан пиёда роталар қўзғалди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Шу чоқ қишлоқнинг кун ботиш томонидан баланд ура овози эшитилди ва қишлоққа мўр-малахдай ёпирилиб келаётган пиёда аскарлар кўринди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
3. от ҳарб. (асосан кўпл. шаклида) Яёв жанг қилиш учун белгиланган қўшин тури.
-
Отлиқлар кетидан пиёдалар ҳам югуриб кетишди. Ш. Холмирзаев, Қил кўприк
-
Гулдурос билан келаётган танклар орқасидан пиёдалар югурди. Ойбек, Қуёш қораймас
4. От Шахмат ўйинида: энг кучсиз дона.
-
Ўйин билмасанг, пиёдани сур. Мақол
-
[Мухторжон] Саидийга энди жавоб бераман деб турганда, Мирза Муҳиддин бир пиёда суриш билан унинг илгариги ҳолатда қолдирди. А. Қаҳҳор, Сароб
5.
-
Тротуар — пиёдалар юрадиган йўлка.
пиёда сўзи қатнашган жумлалар:
Пиёда ўчоқ
ПИЁДА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PIYODA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ПИЁДА сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингПИЁДА сўзининг антонимлари
Антонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ПИЁДА сўзига берилган маънолар
пиёда сўзига янги изоҳ қўшинг
пиёда сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing