платформа
билан улашинг
1. Темир йўл станцияларида пассажирларнинг поездга чиқиш ёки тушиши, юк тушириш ёки ортиш учун темир йўлга нисбатан баландроқ қилиб ишланган узун саҳн, майдонча.
-
Юк платформаси. Йўловчилар платформаси.
-
Платформадан чиққандан сўнг Саидий булардан ажралиб, қочиш йўлини излади ва эпини қилиб қочди. А. Қаҳҳор, Сароб
2. Идиш-қопсиз юклар, контейнерлар ташиладиган, ён деворлари унча баланд бўлмаган, усти очиқ юк вагони.
-
Платформаларга юк ортмоқ.
-
Юкдан бўшаган платформалар яна бир кун бекор турди. Ёшлик
3. сиёс. Бирор сиёсий партия, ижтимоий ташкилот ёки арбобнинг дунёқараши, маслаги, тутган йўли, иш, ҳаракат дастури.
-
Мени уларнинг платформаси қизиқтиради. Т. Малик, Қалдирғоч
4. Унча катта бўлмаган станция.
ПЛАТФОРМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PLATFORMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
платформа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар